Андижон вилояти Хўжаобод туманида жиноий схема асосида табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди.
"Ўзэнергоинспекция"нинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида маълум бўлишича, “B.B.” МЧЖ раҳбари С.А. томонидан Бешқовоқ маҳалласидаги туз ишлаб чиқариш цехида газ ҳисоблагич муҳри бузилган ва ишлаб чиқариш мақсадида табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик ортидан газ таъминоти корхонасига 5,3 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда инспекция ахборот хизмати хабар берди.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.