Ўзбекистон ва Туркманистон сув хўжалиги идоралари раҳбарлари сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш ва модернизациялаш, Амударёда селга қарши ва қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқди. Бу ҳақда “Дунё”ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 13-14 март кунлари Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги делегацияси ишчи ташриф билан Туркманистонга борган ва Туркманобод шаҳрида иккала давлат сув хўжалиги идоралари раҳбарлари ва мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтган.
Музокаралар натижасида ўзбек-туркман сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғилишида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинган.
“Томонлар Амударё оқими йўқотишларининг олдини олиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган зарур гидротехник тадбирларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Мулоқот давомида, шунингдек, трансчегаравий сув объектларида қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сув ресурслари ҳисобини рақамлаштириш бўйича тажриба алмашиш ҳамда сув хўжалиги соҳаси учун мутахассислар тайёрлашда ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувларга эришилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон сув хўжалиги идоралари вакиллари Туямўйин гидроузели объектларига ташриф буюриб, уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган қўшма чора-тадбирларни жойида муҳокама қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.