2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 14 март куни «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонида белгиланди.
Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди:
Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига (Амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди.);
Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЭТ чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндиларига (Амалда ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган ҳолда экспорт қилиш мумкин эди. Энди ушбу талаблар бекор қилинди).
Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини қўллаб қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси).
Мазкур фармон:
экспорт тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш,
маҳаллий хом ашё асосида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш,
қайта ишлаш саноатининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.