Пикассонинг 11 та асари 110 млн долларга сотилди

Пикассонинг 11 та асари 110 млн долларга сотилди

Пабло Пикассонинг 11 та санъат асари Лас-Вегасдаги "Беллагио" меҳмонхонасида ким ошди савдосига қўйилди. Аукционда 1973 йилда вафот этган испаниялик рассомнинг тўққизта сурати ва иккита керамик буюмлари намойиш этилди.

Маълум қилинишича, тўплам 50 йилдан ортиқ бадиий ижод маҳсулотларини ўз ичига олади. Умумий ҳисобда унинг суммаси 110 миллион долларни ташкил этган.

Унда 1938 йилги Пикассонинг севгилиси ва илҳомлантирувчиси Мари-Терес Валтер акс этган сурат - “Қизил-тўқ сариқ беретли аёл” картинаси кечанинг энг юқори баҳоланган асари бўлиб, унинг баҳоси 40,5 миллион долларга этган.

Маълумотларга кўра, дастлаб мазкур намуна 20 миллион доллардан 30 миллион долларгача сотилиши кутилган эди.

Яна бир дурдона асар - "Одам ва бола" номли катта ҳажмдаги портрет 24,4 миллион долларга сотилган.

“Баландлиги қарийб 2 м (6,5 фут) бўлган 1959 йилги асар Пикассонинг фаолиятидаги ушбу муҳим босқичда эришган ютуқларининг жуда таʼсирли намунасидир”, дея воқеага баҳо берган Сотҳебй ауксион уйи.

Шунингдек, сотувга Пикассо томонидан 1942 йилда фашистларнинг Парижни босиб олган пайтида чизган "Натуре Морте ау Паниер де Фруитс эт аух Флеурс" (мевали сават ва гуллар билан натюрморт) асари ҳам киритилган. У 16,6 миллион долларга баҳоланган.

Мазкур тўпламни йиғиш 20 йилдан кўпроқ вақт олдин "Беллагио" меҳмонхонасининг собиқ эгаси, америкалик казино магнати Стив Уин томонидан бошланган.

Бироқ, санъат асарларини сотиб олган харидорларнинг исмлари ошкор этилмаган.

Маълумот учун, Пикассонинг шахсий рекорди 179,4 миллион долларни ташкил этади. Бу унинг 2015 йилда "Жазоир аёллари" картинаси учун тўланган сумма эди.

Пикассонинг ким ошди савдосида сотилган энг қиммат расмлари:

Жазоир аёллари - 179,4 миллион доллар, 2015 йил

Гул савати кўтарган ёш қиз - 115 миллион фунт, 2018 йил

Яланғоч, яшил барглар ва бüстü - 106,5 миллион доллар, 2010 йил

Қувурли бола - 104 миллион доллар, 2004 йил

Дераза ёнида ўтирган аёл (Мари -Терез) - 103,4 миллион доллар, 2021 йил


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!