Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши қачон бошланади?

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши қачон бошланади?


2024 йил октабр ойида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров 6 май куни Ўшга иш сафари чоғида маълум қилди.

Қўшни давлат раҳбари қурилиш ишлари тугаллангач, Қирғизистон транзит мамлакатга айланиши, бу эса иқтисодиётни ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Қирғизистон логистика бўйича боши берк кўчага кириб қолган, Қозоғистон ва Россия темир йўллари орқали дунёга чиқиши керак.

“Октябрь ойида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини бошлаш режалаштирилган. Биз дунё учун транзит мамлакатга айланамиз,- дейди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, мазкур темир йўл қурилиши бўйича амалий чора-тадбирлар кеча президент билан учрашувда, аввалроқ эса Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида муҳокама қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!