Кроос расман энди "Реал" футболчиси эмас

Кроос расман энди "Реал" футболчиси эмас

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос энди "Реал" футболчиси эмас.

Май ойида 34 ёшли футболчи Евро-2024 якунида фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Ярим ҳимоячи "Реал" билан 30 июнь куни якунига етган шартномасини узайтиришдан бош тортди. Шундай қилиб, бугундан бошлаб Кроос "Лос Бланкос" футболчиси эмас - энди расман. Шартнома муддати тугади.

Тони Кроос 2014 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келаётган эди. Немиснинг клублар миқёсидаги сўнгги ўйини Чемпионлар лигаси финали бўлиб, унда мадридликлар Дортмунднинг "Боруссия"сини мағлуб этишди (2:0).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!