Хавфсизлик кучлари Ҳабиб Нурмагомедовни ҳам қидиргани маълум бўлди

Хавфсизлик кучлари Ҳабиб Нурмагомедовни ҳам қидиргани маълум бўлди

Абдулманнап Нурмагомедов машғулотлар залида тинтувлар олиб борилаётган вақтда хавфсизлик кучлари Ҳабиб Нурмагомедовни ҳам қидирган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, теракт содир этганликда гумонланаётганлар UFC собиқ чемпионининг клубида машғулот ўтказган. Хавфсизлик кучлари Ҳабиб билан йўқ қилинган террорчи Гажимурод Кагиров ҳақида гаплашмоқчи бўлган.

Улар тахминан соат 20:00 гача залда тинтув ўтказган, аммо Ҳабиб топилмаган. У сўнгги пайтларда Россия ҳудудида бўлмагани маълум бўлган. Шу сабабли, клубга Нурмагомедовнинг шериги Шамиль Завуров келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аввалроқ Кагиров билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган спортчиларни ёзиб олиб, ҳеч кимни ҳибсга олмаган.

Абдулманнап Нурмагомедов номидаги клуб бир неча кун кетма-кет текширилди. Кеча улар машғулотлардан чиққанларнинг барчасини сўроқ қилишган - ҳужжатлар, телефонларни ўрганишган ва террорчи билан ким мулоқот қилганини аниқлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!