Когон ва Поп туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Когон ва Поп туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.С. фуқаролар З.П. ва С.М.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 8,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!