«МЮ» 250 нафар ходимига жавоб беради.

«МЮ» 250 нафар ходимига жавоб беради.

«Манчестер Юнайтед» клуби тез орада жами ишчи ходимларининг тўртдан бир қисмини қисқартирмоқчи.

Daily Mail хабарига кўра, Жим Рэтклифф ташаббуси билан харажатларни қисқартириш учун клуб тизимида сўнгги ойларда ўтказилган текширув ва таҳлиллардан сўнг раҳбарият «МЮ» тизимида фаолият юритаётган 1112 нафар ходимдан 250та ишчи ўрнини қисқартиришга қарор қилган. Клубдаги тафтиш ишларидан кейин барча бўлимларда қисқартириш қилиниши ва бу клубдаги иш жараёнининг боришига таъсир қилмаслигига ишонч ҳосил қилишган. Раҳбарият бу орқали клуб ходимларининг ўз ишига бўлган масъулияти ошишига умид қилмоқда.

Қайд этилишича, 250 ишчи ўрни қисқаришидан иқтисод қилинган маблағлар асосий жамоани кучайтириш ишларига йўналтирилади. Бу орқали клуб молиявий фэйр-плей талабларини ҳам бажарган бўлади.

Маълумот учун, «МЮ»нинг жами ишчи ходимлари сони 1112 нафарни ташкил қилади ва бу борада клуб АПЛда энг кўп ишчи ўрнига эга жамоа саналади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!