Чекишни ташламоқчимисиз? ЖССТ бунга доир илк клиник қўлланмани эълон қилди

Чекишни ташламоқчимисиз? ЖССТ бунга доир илк клиник қўлланмани эълон қилди

📊 Ҳозир дунё бўйича 1,25 миллиард нафар чекувчи бор. Уларнинг 60 фоизи — 750 миллиондан ортиғи бу иллатдан халос бўлишни истайди. Аммо шулардан 70 фоизи бунга кўмаклашувчи самарали хизматлар ва воситалардан фойдаланиш имконига эга эмас.

📕Бу омиллар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тамаки қарамлигидан қутилишга доир клиник қўлланмани ишлаб чиқиши учун асос бўлди.

▶️ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, катталар учун мўлжалланган ва қарийб барча турдаги тамаки маҳсулотлари истеъмолидан халос бўлишга ёрдам берувчи ушбу йўриқнома мазкур хавфли иллатга қарши глобал миқёсда курашиш борасида муҳим қадамдир.

💊 Қўлланмада тамакига қарамликни даволашда варениклин дори воситаси, никотинни алмаштириш терапияси, бурпропион антидепрессанти ва цитизин препаратидан фойдаланиш тавсия қилинган.

📌 Шунингдек, тиббиёт муассасаларида режали тиббий ёрдам сифатида хулқий терапияни қўллаш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.

📲 Бундан ташқари, мазкур жараёнда электрон матнли хабарлар, смартфон иловалари ва интернет дастурлари каби рақамли технологиялар яхши самара бериши мумкин.

‼️ ЖССТ соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқарув органлари ва бошқа манфаатдор томонлар чекишга қарши курашиш ва миллионлаб одамлар саломатлигини яхшилашда ушбу кўрсатмаларни амалиётда жорий этиши ижобий натижа беради, деган хулосада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!