"Krokus city"даги теракт оқибатида жабрланган оилалар фарзандлари Ўзбекистонда дам олишди

"Krokus city"даги теракт оқибатида жабрланган оилалар фарзандлари Ўзбекистонда дам олишди

Москвадаги "Krokus city Hall"даги теракт оқибатида жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида икки ҳафта дам олди. Бир кун аввал Тошкент аэропортида бир гуруҳ болалар тантанали равишда уйларига кузатиб қўйилди, деб хабар бермоқда Транспорт прокуратурасининг Телеграмъдаги расмий канали.

Ўзбекистонда болалар учун дам олиш тадбирлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан республиканинг бир қатор вазирлик ва идоралари кўмагида ташкиллаштирилди. Транспорт прокуратураси Тошкент аэропорти билан ҳамкорликда бир гуруҳ болаларни кутиб олиш ва кузатиш тадбирлари ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!