“Манчестер Юнайтед” 250 нафар ходимини ишдан ҳайдади

“Манчестер Юнайтед” 250 нафар ходимини ишдан ҳайдади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб ходимларининг 25 фоизини ишдан олишга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манба кўра, клуб ходимларига 1100 нафар ишчидан 250 таси ишини йўқотиши ҳақида хабар берилди. Маълум бўлишича, клуб раҳбариятини харажатлар ҳажмини таҳлил қилиб чиққанидан кейин шундай қарорга келган.

Ўрганиш оқибатида барча бўлимларда ходимларни қисқартириш масаласи кўтарилди. Бунгача, “Юнайтед” энг кўп ходим ишлаётган клуб бўлиб келаётган эди.

Айни пайтда “Ливерпуль”да 1005, “Челси”да 788, “Тоттенхэм”да 719 ва “Арсенал”да 649 нафар ходим иш юритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!