Мамлакатимиз етакчиси ушбу саммит халқаро вазият кескинлашаётган бир шароитда ўтаётганини қайд этди

Мамлакатимиз етакчиси ушбу саммит халқаро вазият кескинлашаётган бир шароитда ўтаётганини қайд этди

Янги вайронкор можаролар пайдо бўлмоқда, глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хатарлар кучайиб бормоқда. Бу давлатлар ўртасида ўзаро ишонч камаяётган, қарама-қаршилик ва рақобат ортиши натижасида геосиёсий кескинлик тобора ўсаётган вазиятда кечмоқда.

— Бундай мураккаб вазиятда ШҲТнинг асоси бўлган тамойилларга содиқлигимизни сақлаш ва янада мустаҳкамлаш фавқулодда муҳимдир. Ана шу тамойиллар туфайли Ташкилот бугунги ютуқларга эришди, халқаро масалаларда юксак нуфуз ва барқарорлаштирувчи ўринга эга бўлди,
— деди Шавкат Мирзиёев.

Шу нуқтаи назардан, Президентимиз «Шанхай руҳи»нинг асосий тамойилларига — ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, тенглик, маданиятлар ранг-баранглигига ҳурмат, блоклардан холи мақомни сақлаб қолиш, қарорлар қабул қилишда консенсус принципига қатъий амал қилишни давом эттиришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!