«У энг ёмони. У мамлакатимиз тарихидаги энг коррупционер, энг қобилиятсиз президентдир», — Трамп

«У энг ёмони. У мамлакатимиз тарихидаги энг коррупционер, энг қобилиятсиз президентдир», — Трамп

Агар мамлакатни ақлли президент бошқарса, Россия, Хитой ва КХДР душман бўлишдан тўхташи мумкин. Бу ҳақда АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Виржиниядаги сайловолди ташвиқоти митингида маълум қилди.

«Бизнинг ташқи душманларимиз бор: Хитой, Россия, Шимолий Корея. Лекин аслида улар душман эмас. Агар сизда ақлли президент бўлса, улар душман эмас. Сиз уларни муваффақиятга эриштирасиз», деди Трамп ўз нутқида, деб ёзади Неwсмах.

Трамп, шунингдек, жорий президент ва демократ Жо Байден билан бўлиб ўтган сўнгги теледебатга ҳам изоҳ бериб, унинг номзоди ҳақида танқидий гапирди. «У энг ёмони. У мамлакатимиз тарихидаги энг коррупционер, энг қобилиятсиз президентдир», — деди Трамп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!