Индонезиядаги ғордан дунёдаги энг қадимий қоятош суратлари топилди

Индонезиядаги ғордан дунёдаги энг қадимий қоятош суратлари топилди

Олимлар Индонезиядаги ғордан дунёдаги энг қадимги қоятош суратларини топишди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри Жакартадаги манбаларга асосланиб, хабар берди.

Суратлар Сулавеси оролидаги ғорда аниқланган. Қоятош тасвирида катта қизил чўчқа атрофида тўпланган уч киши тасвирланган. Ушбу образ қадимги одамларнинг ов жараёнини ифодалаб беради.

Топилма юзасидан эълон қилинган тадқиқот ишида тасвирлар 51 200 йиллик тарихга эга эканлиги айтилган. Суратларни чизишда ҳайвон қони ишлатилгани ва ғор ичидаги муҳит ўзгармас бўлиши уларнинг узоқ сақланишини таъминлаган.

Австралиянинг Гриффит университети археологи ва Nature журналида чоп этилган янги тадқиқот ҳаммуаллифи Максим Оберт тасвирлари ҳеч шубҳасиз энг қадимги намуналар эканлигини айтган. Топилма Ява питекантроплари борасидаги қадимий фаразларни ўзгартириши мумкинлиги айтилган.

Қоятош суратлари топилган Леанг Карампуанг ғорида тадқиқотчилар қўшимча ўрганиш олиб бораётгани айтилган. Ғор жойлашган Жанубий Сулавеси штатининг Марос-Пангкеп туманидан кўплаб маҳаллий қизиқувчилар тадқиқот ҳудудига ташриф буюришган.

Профессор Обертнинг тахминига кўра, тасвирлар 65 000 йил олдин Жанубий Осиё ҳудудига кўчиб келган қадимги одамлар томонидан чизилган. Бу одамлар бир муддат Сулавеси, Суматра ва Ява оролларида яшаб, кейинчалик Австралияга кўчган бўлиши мумкин.

Авваллари олимлар энг қадимги қоятош суратлари Европада яратилган деб ҳисоблар эди. Европа жанубида топилган намуналар ҳозирчалик энг қадимий тасвирлар сифатида муҳофазага олиб келинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!