Қум-шағал қазиган ҳуқуқбузарларга 10 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланди

Қум-шағал қазиган ҳуқуқбузарларга 10 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланди


Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Нурота ва Томди туман бўлимлари давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.


Нурота туманидаги рейд давомида фуқаро Х.М. томонидан туманнинг «Амир Темур» МФЙ ҳудудидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 400 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Томди тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбири давомида эса фуқаролар C.К. ва Ч.Б. томонидан туманнинг «Томдибулоқ» ОФЙ ҳудудидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини юклаб олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 млн 800 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!