Паркент туманида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Паркент туманида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!