ХХР Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқаришга жиддий киришди

ХХР Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқаришга жиддий киришди

Россия ва Хитой доимий равишда чексиз дўстлик ҳақида гапиришади, лекин аслида улар ўртасида Марказий Осиёда ҳукмронлик учун кураш тобора қизғин кечмоқда, дейилади The Wall Street Journal сайтидаги мақолада.

Мисол тариқасида Ўзбекистон келтирилади, бу ерда Хитой таъсирининг ўсиши ташқи савдо маълумотларидан тортиб, Россия автомобилларини Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиллар билан алмаштиришгача, том маънода ҳамма нарсада сезилади.

Шу билан бирга, Хитойдан киритилаётган инвестициялар Россияга ишлаш учун бориш заруратини камайтиришга ёрдам беради, қурилаётган Хитой темир йўллари Россияни четлаб ўтиб Европа билан алоқа ўрнатмоқда, Хитойнинг минтақадаги лойиҳаларида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг кенгайиши эса Россияга қарамликни камайтиради.

Аммо Хитойнинг камчиликлари бор. Маҳаллий элита Москва билан жуда чамбарчас боғланган, рус тили халқаро алоқа воситаси бўлиб қолмоқда ва Хитой ҳукуматининг уйғурларга, туркийзабон мусулмонларга нисбатан шафқатсизлиги Пекин обрўсига путур этказмоқда. Бироқ Хитой аллақачон Марказий Осиё мамлакатларида элитанинг янги авлодлари шаклланишига таъсир ўтказишга ҳаракат қила бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!