Пиёз 3 минг, гўшт 85 минг сўм: “Чорсу” бозоридаги нархлар ўрганилди
Рақобат қўмитаси томонидан “Чорсу” деҳқон бозоридаги нархлар ўрганилди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси томонидан истеъмол бозорларидаги 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари доимий мониторинг қилиб борилади. Тошкент шаҳрида жойлашган “Эски жўва” (Чорсу) деҳқон бозорида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг чакана нархлари бугунги кун ҳолатига қуйидагича:
Маҳаллий ун (1-нав) – 6 000 сўм
Маҳаллий ун (олий нав) – 8 000 сўм
Қолипли нон – 3 000 сўм
Мол гўшти (суякли) – 70 000 – 85 000 сўм
Қўй гўшти – 90 000 сўм
Парранда гўшти – 30 000 сўм
Тухум – 1 000 – 1 500 сўм
Пахта ёғи – 15 000 сўм
Кунгабоқар ёғи – 19 000 сўм
Шакар – 13 000 – 15 000 сўм
Гуруч (аланга) – 17 000 – 22 000 сўм
Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 14 000 сўм
Картошка – 4 000 – 5 000 сўм
Пиёз – 2 500 - 3 000 сўм.
Жорий йил июнь ойида Ўзбекистонда мавсумий дефляция қайд этилиб, товар ва хизматлар нархлари 0,2 фоизга пасайди. Июнь ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,8 фоизгача арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,9 фоизга қимматлашган. Йиллик нисбатда эса озиқ-овқатлар нархида 3,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотларида 7,9 фоиз, хизматларда 27,9 фоиз ўсиш кузатилган.