Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 37 953 кишига етди

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 37 953 кишига етди

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 37 953 кишига етди, деб хабар қилмоқда Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги, Анадолу агентлиги.

Қарийб тўққиз ой давомидаги тажовуз қурбонларининг умумий сони 87 266 кишига етди.

Исроилнинг Ғазо секторига қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан амалга ошираётган оммавий ҳужумлари қарийб 273 кундан бери тўхтамаяпти. Қурбонларнинг тўртдан уч қисми аёллар ва болалардир.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолаётгани қайд этилган. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Минтақада гуманитар фалокат юз бермоқда. Ёрдамни етказишнинг қийинлиги ва имконсизлиги туфайли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонлар кескин танқислиги кузатилмоқда.

Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси доимий бомбардимон, ўқ отиш ва ҳарбий ҳужумлар остида блокадада омон қолишга мажбур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!