Буюк Британияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда: ҳукмрон партиянинг йирик мағлубияти таҳмин қилинмоқда

Буюк Британияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда: ҳукмрон партиянинг йирик мағлубияти таҳмин қилинмоқда

4 июл куни мамлакат парламентининг қуйи палатаси – Жамоатлар палатасига сайловлар бошланди. Барча сўровлар бош вазир Риши Сунак ва унинг Консерватив партияси Буюк Британияда 14 йиллик консерватив бошқарувга барҳам берадиган йирик мағлубиятга учрагаётганини кўрсатмоқда.

Кир Стармер бошчилигидаги Лейбористлар партияси учун шов-шувли муваффақият кутилмоқда. YouGov сўровига кўра, лейбористлар 1832 йилдан бери ўзининг энг яхши кўрсаткичларига эришиб, Жамоат палатасида 650 та ўриндан 431 тасини қўлга киритиши мумкин. Айрим таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, лейбористлар ҳатто 484 та ўринни ҳам қўлга киритиши мумкин, ва ҳоланки май ойи охирида парламент тарқатиб юборилишидан аввал, улар 202 та ўринга эга эдилар.

Экспертлар ҳам либерал-демократларнинг натижаларини қизиқиш билан кутишмоқда. Улар ҳатто консерваторларни четга суриб, парламентдаги энг йирик мухолифат фракциясини туза олишлари ҳам мумкин. Шу билан бирга, Найжел Фаражнинг ўнг қанот популистик “Reform UK” партияси биринчи марта Жамоат палатасига кириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!