Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Х. ва А.Х. фуқаро М.Х.га жами 84 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, А.Х.нинг ёнидан яна 18 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!