Руслар Украинанинг аҳоли гавжум ҳудудларини босиб олишда давом этмоқда

Руслар Украинанинг аҳоли гавжум ҳудудларини босиб олишда давом этмоқда

Россия ҳарбийлари Украина шарқига кириб борди. "DeepState" мониторинг лойиҳаси россияликлар Украинанинг Донетцк вилоятидаги Сокол ва Восход аҳоли пунктларини эгаллаб олгани ҳақида хабар берди.

Бундан ташқари, руслар Харков вилоятининг бир қанча ҳудудларида илгарилаб кетгани хабар қилинган.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, 3 июль кун бошидан соат 22:00 гача фронтда 135 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган. Хусусан, Харков йўналишидаги руслар Липцй, Волчанск ва Глубокоэ ҳудудларидаги Украина бўлинмаларининг позицияларига 11 марта бостириб киришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!