Барчаси жорий йилги олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳақида...

A A A
Барчаси жорий йилги олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳақида...

Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланиб, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 5–19-июль кунлари ўтаказилиши тасдиқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова 2024/2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳамда магистратурага қабул тартиби бўйича фуқаролардан келган саволлар бўйича маълумот берди.

Брифинг

2024/2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳамда магистратурага қабул тартиби бўйича фуқаролардан келган саволларга жавоблар

1. Олий таълим муассаслаларига имтиҳонлар қачондан бошланади?

Президент фармонига мувофиқ, жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 53 та олий таълим муассасасида 5–19-июль кунлари ўтаказилиши тасдиқланди. Яъни эртадан бошлаб белгиланган Олий таълим муассасаларида спорт, санъат, журналистика каби алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларда касбий/ижодий имтиҳонлар бошланади.

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларини санаси бўйича маълумот расман тасдиқлангандан сўнг вазирликнинг расмий саҳифалари орқали қўшимча хабар берилади.

2. Имтиҳонга кириш учун рухсатномаларни қаердан олса бўлади?

Рухсатнома абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида шакллантирилади. Абитуриент рухсатномасида имтиҳонлар ўтказиладиган манзил, куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлади. Ҳозирда касбий/ижодий имтиҳонларга кирадиган абитуриентлар шахсий кабинетларидан рухсатномаларни юклаб олишлари мумкин.

Тест синовларига кириш учун рухсатномалар ҳам my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади.

3. Рўйхатан ўтган телефон сим картаси йўқолиб қолса, қандай қилиб рухсатнома олинади?

Рухсатномаларни my.uzbmb.uz сайтидаги абитуриент шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин. Бунда онлайн рўйхатдан ўтишдаги телефон рақам логин ўрнида ҳамда ўзлари қўйган паролни киритган ҳолда шахсий кабинетга кириб, рухсатномани юклаши мумкин. Агарда телефон сим картаси йўқолган ва парол ёддан кўтарилган бўлса, қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

- Алоқа компаниясига бориб, рўйхатдан ўтган рақамни қайта тиклаш (сим картани янгилаш);

- Ёки бунинг ҳам имкони бўлмаганда Билимни баҳолаш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимларига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилганда, мурожаатчи сўраган бошқа телефон рақамига ўзгартириб берилади.

4. Кечикиб келган абитуриентларга имтиҳонга киришга рухсат бериладими?

Имтиҳонга кечикиш мумкин эмас. Имтиҳонларнинг бошланиш аниқ вақти абитуриент рухсатномасида ёзилган бўлади. Шу боис, абитуриентлардан рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади.

5. Тест синови куни айрим сабабларга кўра бошқа вилоятда бўлиб қолган абитуриент ўша вилоятда тест синовидан ўтса бўладими?

Йўқ, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида қайси вилоятни белгилаган бўлса, айни шу ҳудудда ташкил этилган имтиҳонда қатнашиши мумкин. Боиси, шу абитуриент учун тест материаллари айни у белгилаган ҳудуд учун ажратилган бўлади ва уни алмаштириш имкони мавжуд эмас.

6. 5 тагача йўналишни танлаш сақлаб қолинганми?

Ҳа, бу йил ҳам абитуриентлар кириш имтиҳонларининг якуний натижалари чиққандан сўнг, мутахассислик фанларига мос 5 тагача йўналишни танлаш имконияти эга бўлади. Бунинг учун уларга тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун муҳлат берилади. Ушбу муддат давомида абитуриентлар олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.

7. Магистратурага талабалар қай тартибда қабул қилинади?

Белгиланган тартибга кўра, давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида амалга оширилади. Бунда, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

8. Магистратурага ўқишга қабул қилинган ёки қабул қилинмаганлиги тўғрисидаги натижа қачон эълон қилинади?

Магистратурага қабул қилиш белгиланган қабул квоталари доирасида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августга қадар тасдиқланиши белгиланган.

9. Ижтимоий тармоқларда талабалар ўқишини нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олийгоҳларининг мос ва турдош бўлмаган (яъни, нотурдош) таълим йўналишларига кўчириш тартибига изоҳ берсангиз.

Ижтимоий тармоқларда талабалар ўқишини нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олийгоҳларининг мос ва турдош бўлмаган (яъни, нотурдош) таълим йўналишларига кўчириш тартиби алоҳида янгилик сифатида нотўғри талқин қилинмоқда.

Аслида талабалар ўқишини республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига кўчириш тартиби Президентнинг 2022-йил 15-июндаги ПҚ-279-сон қарори билан тасдиқланган. Унга кўра, мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш учун талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.

Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган (яъни нотурдош) таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади. Яъни, табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдори ҳар йили Давлат комиссияси томонидан белгиланади ва у йўналишга қараб базавий тўлов-контракт миқдорининг 8 бараваридан 25 бараваригача бўлиши мумкин.

Шу ўринда, ўқишни кўчириш жараёнида намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилади ёки GPA ўтиш баллини тўплай олмаган талаба сифатида қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдириш таклифи берилади. Бунда курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.