Канадада биринчи марта аёл киши мудофаа штаби бошлиғи этиб тайинланди

 Канадада биринчи марта аёл киши мудофаа штаби бошлиғи этиб тайинланди

Бу лавозимни 1986 йилда Канада армиясида хизмат қила бошлаган генерал-лейтенант Женни Каринян эгаллаган. У фаолияти давомида Афғонистон, Ироқ, Сурия ҳамда Босния ва Герцеговинадаги қўшинларда қўмондонлик қилган, маълумоти бўйича ҳарбий муҳандис ҳисобланади. Каринян "Давлат органларида гендер тенглиги"ни амалга ошириш доирасида бош вазир Жастин Трюдо томонидан сиёсатга киритилган. 2018 йилда Трюдо аёлни Канада қироллик отлиқ полициясига раҳбар этиб тайинлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!