Вобкент туманида фуқаро ғалладан бўшаган ер майдонида сомон қолдиқларини ёқиб юборди

Вобкент туманида фуқаро ғалладан бўшаган ер майдонида сомон қолдиқларини ёқиб юборди

👮‍♀️Бухоро вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Вобкент туман инспекцияси инспекторлари томонидан туман ҳудудларида назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

🚨Олиб борилган рейд тадбирлари давомида туманнинг «Шакаркент» МФЙ ҳудудида жойлашган ғалладан бўшаган 20 сотихли ер майдонида сомон қолдиқлари ёқиб юборилганлиги аниқланди.

💬Ҳолат юзасидан фуқаро А.Б га нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан 1 020 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 1 282 000 сўм ҳисобланди.

📝Маълумот учун Сомон поя қолдиқлари ёниши натижасида атмосфера ҳавосига жуда кўп миқдорда (токсик) заҳарли моддалар углерод оксиди (SО), азот оксиди (NOx), азот икки оксиди (NО2), бенз(а)пирен диоксин, дибензофуран, олтингугурт оксиди, фосген каби инсон соғлиги учун ўта зарарли бўлган заҳарли моддалар чиқиши ва ёнғин натижасида юқори ҳарорат туфайли тупроқ таркибидаги макро ва микро элементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасайиши, тупроқ унумдорлигига ҳам зарар етишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!