Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳали ҳамон Фарғона водийси етакчилик қилмоқда

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳали ҳамон Фарғона водийси етакчилик қилмоқда

Айни дамда Ўзбекистон бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида Фарғона водийсининг улуши 30,1 фоизини ташкил қилади. Тасаввур қилишингиз учун, бу деярли 1/3 Ўзбекистон дегани.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудоарида ҳам вазият анча ёмон. Ммсол учун, яқинда Бош Прокуратура ходимлари ва ИИВ вакиллари биргаликда ўтказган рейдда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида чет элда ишлаб чиқарилган, акциз маркаси ва белгиланган намунадаги маркировкаси бўлмаган 2 215 қути сигарет мусодара қилинди. Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 1 850 қути ноқонуний «Milano» ва «Esse Change» маркали сигаретларни сотишга уринган тадбиркорлар қўлга олди. Пойтахтда ҳам бу ҳолатлар рўй берябди. Масалан, Яккасарой туманида акциз маркаси ва белгиланган намунадаги маркировкаси бўлмаган 1 198 контрабанда тамаки маҳсулотлар қўлга олиниб, мусодара қилинди.

Хўш, ноқонуний тамаки контрабандасига қарши қандай курашиш керак деган савол туғилади. Аввало қонун устувор, жазо муқаррар ва кескин бўлиши керак. Шу билан бир қаторда, ўзимиз ҳам бундай қонунбузарликларга гувоҳ бўлдикми, тезлик билан тегишли органларга хабар беришимиз керак. Чунки бу ҳаммамизнинг муаммоимиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!