Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилди. Рақобат қўмитаси вазиятни ўрганмоқда

Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилди. Рақобат қўмитаси вазиятни ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан Инстаграмдаги @kingsmanuzbekistan расмий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама лавҳаси жойлаштирилганги ва бу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.

Юқоридагиларга кўра мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!