Хитойда молиявий секторда маошларга чекловлар жорий этилади

Хитойда молиявий секторда маошларга чекловлар жорий этилади

Бу ҳақда саноат манбаларига таяниб South China Morning Post нашри хабар берди.

Хитой ҳукумати молиявий секторда исрофгарчиликка барҳам бериш кампаниясини кучайтирмоқда. Расмийлар молия ходимларининг йиллик иш ҳақини тахминан 3 миллион юань (412 минг доллар) билан чеклашни режалаштирмоқда.

Қоида барча давлат молия институтлари, жумладан, банклар, инвестиция фондлари ва брокерлик компанияларига нисбатан қўлланилади. Бу хусусий капиталга эга фирмаларга таъсир қилмайди.

Манбаларга кўра, чора орқага кучга эга бўлади. Яъни, сўнгги бир неча йил ичида 3 миллион юандан ортиқ даромад олганлар, эҳтимол, ортиқча пулни қайтаришлари керак.

Бу ҳаракат ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бойликни тенг тақсимлаш зарурлигини таъкидлаган «Биргаликда фаровонлик» ташаббусидаги сўнггиси бўлди.

Ўтган йили хитойлик банкирларга хизмат сафарларида ҳашаматли кийим-кечак ва беш юлдузли меҳмонхоналардан қочиш тавсия қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!