Германия ҳукумати Афғонистондаги муҳожирларни депортация қилиши мумкин

Германия ҳукумати Афғонистондаги муҳожирларни депортация қилиши мумкин

Германия ҳукумати Афғонистондаги қочқинларни ўз ватанларига депортация қила олмаслигини, чунки бу мамлакат билан дипломатик алоқалари йўқлигини айтади.

Бироқ, Bild Германия ҳали ҳам Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси орқали Кобул билан алоқаларни давом эттираётганини аниқлашга муваффақ бўлди. Элчи Яма Яри Германия пойтахтида 2021 йил февраль ойидан буён ўз лавозимини эгаллаб келмоқда ва турли расмий тадбирларда иштирок этиб келмоқда. Шундай қилиб, яқинда Афғонистон вакили Федерал Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.

Бундестаг аъзоси ва Афғонистон бўйича эксперт Эрик Кузвейл «назарий жиҳатдан Германия Кобул билан музокара олиб бориши мумкин», деб тан олишга мажбур бўлди.

Айни пайтда Германияда 450 мингга яқин афғонистонлик истиқомат қилади, улардан 13 минг нафари қочқин мақоми берилмагани учун мамлакатни тарк этишга мажбур.

Bild маълумотларига кўра, Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси депортация учун керакли ҳужжатларни исталган вақтда бериши мумкин.

«Агар Афғонистоннинг Берлиндаги элчихонаси керакли ҳужжатларни берса, у ҳолда [депортация учун] муҳим шарт бажарилади», деди миграция бўйича тадқиқотчи Стефан Люфт Bild нашрига.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!