Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида контрабандачиларга тегишли бўлган 310 метр узунликдаги ер ости туннели аниқланди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида контрабандачиларга тегишли бўлган 310 метр узунликдаги ер ости туннели аниқланди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида контрабандачиларга тегишли бўлган 310 метр узунликдаги ер ости туннели аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари туннель орқали Ҳиндистондан Қозоғистонга олиб келинган дори-дармонларни мамлакатга ноқонуний олиб киришган.

Туннелдан чиқиш Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Ўрикзор маҳалласида яшовчи 49 ёшли фуқаронинг уйида бўлган. Хавфсизлик кучлари туннель борлигини наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳни қўлга олгандан кейин билиб олди.

Туннель ёритиш ва вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиб, унда юк ташиш учун арава ва арқонлар бор эди.

Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 17 минг ўрамдан ортиқ дори воситалари олиб қўйилди. Контрабанданинг нархи 87 минг доллардан ортиқ баҳоланмоқда, гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!