Исроил лайнери капитани Анталияда ёнилғи қуйишдан бош тортди
30 июнь куни Исроилнинг El Al компанияси самолёти йўловчилардан бирининг аҳволи туфайли Туркиянинг Анталия шаҳрига режадан ташқари қўнди. Самолёт капитани ёқилғи қуйишдан бош тортди.
«Anadolu» агентлиги хабарига кўра, ҳаво кемаси қўмондони ёқилғи қуйишни мувофиқлаштириш ва тайёрлаш жараёни деярли якунланганида шундай қарорга келган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).