Иорданияда кучли ёғингарчилик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди

Иорданияда кучли ёғингарчилик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди

Иорданиядаги кучли ёғингарчилик қурбонлари сони 11 кишига етди. Бу ҳақда Иордания ҳукумати баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Тегишли хизматлар ал-Вал туманида икки фуқарони қутқарган. Шунингдек, аввал бедарак йўқолган деб гумон қилинган фуқаронинг жасади топилган. Шундай қилиб, қурбонлар сони 11 кишига етган.

Ҳозирги вақтда фуқаро муҳофазаси кучларининг юзлаб ходимлари қидирув-қутқарув тадбирларини давом эттирмоқда. Ҳозирги вақтда яна икки киши бедарак йўқолган деб гумон қилинмоқда.

Аввалроқ, жума куни Иордания ҳукумати кучли ёғингарчилик сабаб Петра тарихий паркининг барча ташрифчиларини эвакуация қилиш ҳақида қарор қабул қилгани маълум бўлганди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!