Филиппин ҳукумати томонидан ҳибсга олиниб, Халқаро жиноий судга (ХЖС) топширилган Дутерте биринчи суд мажлисда видеоконференция орқали иштирок этди. Унинг адвокати 79 ёшли сиёсатчининг соғлиғи ёмонлиги сабабли мажлисда иштирок эта олмаслигини маълум қилди, бироқ ХЖС судяси суд тиббиёти мутахассиси Дутертенинг соғлиғи ва руҳий ҳолати суд жараёнида тўлиқ иштирок этишга имкон беришини хулоса қилганини айтди.
Родриго Дутерте инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда. Дутерте ўз президентлик даврида Филиппинда судсиз қотилликлар кампаниясини олиб борган.
У эълон қилган наркотикларга қарши уруш доирасида президентга бўйсунувчи гуруҳлар “наркотрафикка алоқадор” деб ҳисобланган одамларни судсиз ўлдирган. Турли баҳоларга кўра, ўша даврда 7 мингдан 30 минг нафаргача одам ҳалок бўлган.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.