Евро-2024. Англия Словакияни қўшимча таймлардаги гол эвазига мағлуб этди

Евро-2024. Англия Словакияни қўшимча таймлардаги гол эвазига мағлуб этди

Европа чемпионати 1/8 финал доирасидан ўрин олган Англия - Словакия ўйини бўлиб ўтди. Унда номинал мезбон Англия кичик 2:1 ҳисобида ғолиб чиқди.

Дастлаб, словакиялик футболчи Шранц ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг 90+5 дақиқасида Беллингем ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни қўшимча бўлимга олиб ўтди. Экстра таймнинг биринчи дақиқасида Харри Кейн инглизларнинг иккинчи голини киритди ва бу ғалаба зарбаси бўлиб қолди.

Энди Англия чорак финалда Швейцария термаси билан ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!