Электрон кундалик учун тўлов боланинг бепул таълим олиш ҳуқуқини чекламайдими?

Электрон кундалик учун тўлов боланинг бепул таълим олиш ҳуқуқини чекламайдими?

Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова (АОКАдаги брифинг):

— Йўқ, чекламайди.

Сабаби, кундалик ёки бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди; ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган.

Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобилига йиллик обуна — 9200 сўмга баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!