Ўзгидромет 14 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди

Ўзгидромет 14 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди

Нурафшон (Тўйтепа) шаҳрида ҳаво таркибида майда дисперс заррачалар миқдори сезиларли ортган.

Ўзгидромет 8 май ҳолатига республиканинг 14 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди.

Бу сафар бюллетень маълумотлари қаторига Бухоро шаҳрида ўрнатилган автоматик датчик маълумотлари ҳам қўшилди. Шундай қилиб, республиканинг барча йирик шаҳарларидаги ҳаво сифати мониторингини амалга оширувчи автомат датчик маълумотлари бир платформага жамланди.

Фарғона шаҳрида Озон консентрацияси миқдори миллий стандартлар бўйича суткалик рухсат этилган меъёрларга жуда яқин.

Умуман олганда, марказий шаҳарларда ҳавони ифлослантирувчи моддалар миллий стандартларимиз бўйича суткалик рухсат этилган меъёрдан ортмаганини кўриш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!