Бухородаги боғчада тарбияланувчи бошқа боланинг отаси томонидан калтакланди

Бухородаги боғчада тарбияланувчи бошқа боланинг отаси томонидан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда боғчада болага жароҳат етказилганлиги айтилаётган видео тарқалди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда❕

🖇 Маълум бўлишича, 2024 йил 24 июнь куни Бухоро вилояти Олот тумани Тиббиёт бирлашмаси навбатчи шифокори Г.Ҳ. ИИБ га хабар бериб, тумандаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси, 2019 йилда туғилган А.Ю. тан жарохати билан олиб келинганлигини билдирган.

📌 Ўтказилаётган терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, 24 июнь куни мазкур боғчада бўлган А.Ю. бошқа бола, А.С. (2019 йилда туғилган) билан уришган, шу сабабли А.С. нинг отаси Х.Ф. А.Ю. ни юзига уриб, жароҳат етказган.

🟢Ҳозирда болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!