Хоразмда дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорларга нисбатан 91 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилди

Хоразмда дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорларга нисбатан 91 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилди



Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида экилган дарахт ва бута кўчатларининг парвариши юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.


Шу пайтга қадар мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланди. Мансабдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар парваришига бутун республика бўйлаб жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолатга масъулиятсизлик билан ёндашганлар, албатта, қонунга кўра жавобгарликка тортилади.

Ҳурматли юртдошлар! Ён-атрофингизда экилган кўчатларга асло бефарқ бўлманг! Бугунги ёш ниҳол эртага катта бир дарахтга айланишига ўз ҳиссангизни қўшинг. Зеро табиатга ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!