Мавританияда президентлик сайловларидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Мавританияда президентлик сайловларидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Президентлик сайловларидан кейин Мавритания пойтахти Нуакшоттда, жумладан Нуадҳибуда ва мамлакат жанубидаги бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари ўтказилди.

Бу ҳақда Мавританиянинг «Al Axbar» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .

Мавританияда президентлик сайловлари 29 июнь куни бўлиб ўтди. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда сайловчиларнинг 55,3 фоизи иштирок этган. Мавританиянинг амалдаги президенти Муҳаммад Улд Шайх Ал-Ғазуани сайловларда 56,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди ва иккинчи муддатга қайта сайланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!