Ўзбекистонда ўтган 6 ойда қанча оила яраштирилгани очиқланди

Ўзбекистонда ўтган 6 ойда қанча оила яраштирилгани очиқланди

Ўзбекистонда жорий йилнинг олти ойида 74 420 нафар хотин-қизга 1 триллион 230 миллиард сўм кредит ажратилгани маълум қилинди.

Хабарга кўра, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, тегишли мутахассислар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 120 688 та оилалар ўрганилди. Улардан 59 345 тасида низолар бартараф этилди.

Соғлом оила — соғлом жамият шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш мақсадида маҳаллаларда манзилли ишлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, 36 618 та оила яраштирилди, 12 347 та алимент, 2 665 та уйга киритиш, 4 953 та мол-мулк билан боғлиқ низолар ҳал этилди. 2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан маблағ ажратиш бўйича Қўмита томонидан йиллик режа тасдиқланиб, апрель июнь ойларида 735 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар ва болаларнинг жарроҳлик операцияси ва даволаниши учун 10 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди.

Дастурга мувофиқ жойларда хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда онлайн маркетинг ҳамда онлайн савдо фаолияти билан шуғулланиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!