Хитой Россияни урушни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин

Хитой Россияни урушни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин

Россия Хитойга жуда жиддий қарамликка тушиб қолди. Европа давлатлари Россия газини сотиб олишни тўхтатиб, янги етказиб берувчиларни топишга муваффақ бўлгач, россиялик экспортчиларга экспорт қилиш имкониятлари кам эди.

Ҳозирги вақтда Хитой Россия Федерациясига уруш даврида иқтисодиётни барқарор ушлаб туришга имкон берадиган ҳажмда Россия газининг деярли ягона жиддий харидорига айланди. Моҳиятан Хитой Россиянинг эгасига айланди, деб ёзади The Conversation.

Ғарб эса Хитойга қарши воситадан фойдаланиши ва уни Россияга урушни тўхтатишни буюришга мажбур қилиши мумкин. ХХР ўз маҳсулотларини сотиш учун Ғарб бозорларига жуда муҳтож. АҚШ Хитой электромобилларига оғир тарифлар жорий қилди ва Европа ҳам худди шундай йўлдан бормоқда. Бу Ғарбнинг Украинадаги уруш бўйича Хитой билан музокара олиб бориши мумкин бўлган воситанинг намунасидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!