Хитой самолётлари Тайван ҳаво ҳудудига кирди
Хитойнинг 23 та ҳарбий самолёти Тайван ҳаво ҳудудини бузди.
Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди. Самолётлар Тайваннинг жануби-ғарбий ва жануби-шарқий ҳаво мудофаа зоналарида жойлашган, дея аниқлик киритмоқда агентлик.
Умуман олганда, Тайван ҳарбийлари орол яқинида Хитойнинг 30 та самолёти ва 9 та кемасини пайқаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).