Краснодар ўлкасида ёқилғи юкланган паром ёниб кетди

Краснодар ўлкасида ёқилғи юкланган паром ёниб кетди

Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, Керч бўғозидаги Кавказ портида ёнилғи солинган вагонлар цистерналарини олиб кетаётган паромга Украинадан учирилган ракета билан ҳужум қилинган. Маҳаллий аҳоли ва Телеграм каналлари портда кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Зарбага учраган паромда ёнилғи ортилган 30 цистерна бўлган, деб хабар қилмоқда Краснодар ўлкаси Темрюкский райони раҳбари

Россиянинг “Краснодар ўлкаси” тезкор штаби воқеани тасдиқлади. Штаб вакиллари ҳодиса қурбонлар, жароҳатланганлар ва ёнғин ҳудуди ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда беришди. Ёнғин туфайли Қрим кўпригида ҳаракат тўхтатилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!