Индонезияда тимсоҳ ичидан 54 ёшли аёлнинг жасади топилди

Индонезияда тимсоҳ ичидан 54 ёшли аёлнинг жасади топилди

Тахминларга кўра, йиртқич унга дарё яқинида бўлганида ҳужум қилган.

ОАВ хабарларига кўра, Ҳалима Раҳакбау дарё яқинида моллюскаларни йиғаётган эди. Бир пайт тимсоҳ унга ҳужум қилди ва уни пастга судраб туша бошлади. Буни ёнидан ўтиб кетаётган эркак пайқаб қолган ва аёлни оёқларидан таниган ва ҳужум ҳақида оиласига хабар берган.

“Мен кимнидир сузаётганини кўрдим, лекин жасадни кўрмадим. Мен фақат оёқларини кўрдим, - деб эслайди воқеа гувоҳи.

Аёлга ҳужум қилган тимсоҳ кейинроқ полиция томонидан топилган. Йиртқич йўқ қилинди, унинг ичидан Рахакбаунинг жасади топилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!