Британиялик мултимиллионер Майкл Линчнинг чўкиб кетган яхтаси ичидан тўрт кишининг жасади топилди. Бу ҳақда қутқарув операцияга алоқадор шахсларга таяниб, Reuters хабар берди.
Расмийлар қубронлар шахсига дарров аниқлик киритмади. Уч кишининг жасади қирғоққа олиб чиқилиб, шахсига расман аниқлик киритилиши учун шифохонага етказилган. Тўртинчи инсон жасади эса 21 август кечаси қирғоққа чиқарилган.
British’s Daily Telegraph’нинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг икки нафари — Линч ҳамда унинг 18 ёшли қизи. Сицилия маҳаллий ҳокимияти ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.
Қиймати 35 миллион евро турадиган 56 метрли Bayesian яхтаси 19 август кечаси Портичелло шаҳри соҳиллари яқинида торнадо оқибатида чўкиб кетгани айтилган эди.
59 ёшли Линч Буюк Британияда технология соҳасидаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан бўлиб, яқинда фирибгарлик иши бўйича АҚШ судида оқланганини нишонлаш учун дўстларини яхтага таклиф қилган.
Ғаввослар охирги ики кун давомида чўкиб кетган яхтада марҳумлар жасадини қидириш билан шуғулланди. Тахмин қилинганидек, улар каюталарида қамалиб қолган.
Мутахассислар биринчи даражали хавфсизлик функцияларига эга бундай ҳашаматли кема қандай қилиб қисқа дақиқалар ичида чўкиб кетганини тушунтириб бера олмаяпти. Таъкидланишича, лангари ташланган ҳолда турган яхтанинг чўкишига кучли торнадо сабаб бўлмаган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.