Майк Тайсон Кроуфорд-Мадримов жанги борасида холис ҳукмини айтди

Майк Тайсон Кроуфорд-Мадримов жанги борасида холис ҳукмини айтди

Теренс Кроуфорд шу ой бошида биринчи марта тўрт дивизион жаҳон чемпионига айланган эди.

Impaulsive podcast'да сўзлаган оғир вазн тоифаси собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон жанг ҳақида ўз хулосасини айтди.

«Мен ҳозиргина Кроуфорднинг сўнгги жангидан келдим. Мен уни қийин рақиб экан деб ўйладим. Сўнгги икки раундда Кроуфорд «комбек» қилганидан хурсандман. У йигит жуда ноқулай ва кучли эди.

Кроуфорд ҳар ким билан жанг қилади деган гапга мен қўшилмайман, чунки кейинги жангингизда ёмон аҳволга тушиб қолмаслик учун яхши кўринишингиз керак. Сиз рақиб билан жанг қиласиз ва яхши таасурот қолдирмайсиз, мухлислар эса «ҳа, мен буни кўришни хоҳламайман, у кейинги рақибга қарши яхши таасурот қолдирмайди» дейишади.

Мадримов югуриб жанг қилди. Кроуфорд бундай ҳаракатга ўрганмаган. Ўта ноқулай».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!