Германия ва Молдова миграция шартномасини имзолашга тайёрланмоқда

Германия ва Молдова миграция шартномасини имзолашга тайёрланмоқда

Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц 21 август, чоршанба куни Кишинёвда мамлакат президенти Майя Санду билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Ушбу келишув Германияга Молдовадан ноқонуний муҳожирларни тезда ватанига чиқариб юбориш, шунингдек, мамлакатга малакали мутахассисларни жалб қилиш имконини беради.

Санду, ўз навбатида, ҳужжат «катта диаспора»дан бўлган одамларни Молдовага қайтаришга ёрдам беришига умид билдирди.

Иккала сиёсатчи ҳам келишувдан мақсад ҳар икки давлатнинг иқтисодий ривожланишига ёрдам бериш эканини айтди.

Майя Санду ҳужжат тайёрланиш босқичида эканлигини таъкидлади.

Шольц Германияда иккинчи уйини топиб олган катта Молдова жамоаси борлигини таъкидлади.

Матбуот анжуманида Германия ҳукумати раҳбари, шунингдек, Берлин Молдовани Европа Иттифоқига олиб борадиган йўлда «қўлидан келганча» қўллаб-қувватлашини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!