Динозаврнинг янги турига қирғиз достонидаги мифологик қуш номи берилди

Динозаврнинг янги турига қирғиз достонидаги мифологик қуш номи берилди

Мюнхендаги Палеонтология музейи немис олимлари Қирғизистон ғарбидаги Тошкўмир шаҳри яқинидаги тоғ-чўл ҳудудида йиртқич динозаврларнинг янги турини топди, деб хабар беради 24kg.

Жониворга Alpkarakush kyrgyzicus номи берилган. Тадқиқот Zoological Journal of the Linnean Society (ZJLS) илмий журналида чоп этилди.

Мутахассисларнинг фикрича, Alpkarakush kyrgyzicus Қирғизистон ҳудудидан топилган биринчи теропод динозаврига айланди.

Палеонтологларнинг таъкидлашича, Alpkarakush kyrgyzicus қирғиз қаҳрамонлик эпоси “Манас”даги улкан мифологик қуш Альпкаракуш шарафига номланган.

динозавр из Кыргызстана


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!