Рақобат қўмитаси "Корзинка"га муҳлат берди

Рақобат қўмитаси "Корзинка"га муҳлат берди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси Anglesey Food (korzinka супермаркетлар тармоғига эгаси) компаниясига ўз талабларини бажариш муддатини узайтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Рақобат қўмитаси 15 июль куни компаниянинг «энг арзон нарх» деб эълон қилган маҳсулотларининг нархи бошқа супермаркет ва бозорлардаги нархлардан фарқ қилмаслиги аниқлангач иш очганди. Қўмита буни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дея таъкидлаган. Унга кўра, «энг паст» деб эълон қилинган айрим турдаги товарлар нархи бошқа супермаркет ва бозорлардаги шу каби товарлар нархидан фарқ қилмайди.

Орадан бир ку ўтиб, Korzinka «энг арзон нарх» ҳақидаги рекламани қоидабузарлик деб ҳисобламаслигини билдирди. Korzinka супермаркетлар тармоғи «энг арзон нарх» иборасидан фойдаланишни қоидабузарлик деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Компанияга кўра, дастур «вақтинчалик реклама эмас, балки янги нарх стратегияси» бўлиб, унда энг паст нархлар «узоқ муддатли ва ҳар куни» таклиф этилади.

17 июль куни қўмитанинг махсус комиссияси Anglesey Food компаниясини реклама қонунчилигини бузганликда айбдор деб топди. Улар компанияни жарима ундириш учун судга таклиф қилишни режалаштирганди (сумма БҲМнинг 50−70 баравари ёки 17−23,8 миллион сўмни ташкил қилиши мумкин). Бундан ташқари, чакана сотувчига бир ой муддатда «Реклама тўғрисида»ги қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган.

7 август куни компания комиссияга талабларни бажариш учун вақт сўраб мурожаат қилган. Қўмита унинг илтимосини қондирган ва «Корзинка»га талабни бажариш учун муҳлат берган.

"Корзинка“ қўмита изоҳларини инобатга олган ҳолда дастурнинг оммавий таклифи ва алоқа материалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди, шунингдек, ихтиёрий равишда жарима тўлади. Кўп сонли алоқа материалларини таҳрирлаш ва қайта нашр этиш кўп вақт ва ресурсларни талаб қилишини ҳисобга олиб, "Корзинка" Рақобатни ривожлантириш қўмитасидан кўрсатмаларни амалга ошириш учун муддатни узайтиришни сўради. Қўмита сўровни қабул қилиб, қаноатлантирди ва муддатни 16 октябргача узайтиришга қарор қилди», — дейилади компания хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!